Юртимиз ёшлари халқаро мусобақада ғолиб бўлди
Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида «Ментал арифметика» бўйича ўтказилган халқаро олимпиадада юртимиз ёшлари ғолиб бўлди.
20 та давлатдан келган 2000 нафар иштирокчилар сафида 122-мактабгача таълим ташкилотининг жажжи ўғил-қизлари ўз ақлий салоҳиятини намоён этди. Олимпиаданинг иккинчи босқичи якунларига кўра ўзбекистонлик ёшлар мутлақ ғолиб деб топилди.
Ҳозирда ёш чемпионларимиз Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги мусобақаларга алоҳида тайёргарлик кўрмоқда.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
07 март 2024, Четверг
“Энг намунали маҳалла раиси” кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичи ўтказилди
Изоҳлар (0)