Жиззах вилояти ҳокими Шароф Рашидов тумани ёшлари билан учрашди
Жиззах вилояти ҳокими Шароф Рашидов тумани ёшлари билан учрашди
Жиззах шаҳридаги Sambhram университетида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг Шароф Рашидов тумани ёшлари билан учрашуви ўтказилди.
Жорий йилнинг 28 июнь санасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқот бўлиб ўтди.
Давлатимиз Раҳбари мамлакатимизда сўнгги етти йил ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқаришда “катта сакраш даври” бўлганини таъкидладилар.
Жиззах вилоятида 350 мингдан ортиқ ёшлар истиқомат қилади, уларга қаратилган эътибор натижасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилди.
Жумладан, 2023 йили 22 543 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминишига эришилди. Шундан, 7 995 нафар мактаб битирувчи ёшлар доимий иш билан таъминди.
“Ёшлар дафтари” орқали 18 336 нафар ёшларга амалий ёрдамлар кўрсатилиб, маҳаллий бюджет ҳисобидан 29,4 млрд.сўм маблағлар ажратилди.
Жорий йил бошидан буён “Ёшлар дафтари”га 6 362 нафар ёшлар киритилиб, бугунги кунга қадар уларнинг 3 286 нафарига турли йўналишларда ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатилиб, маҳаллий бюджет ҳисобидан 7,9 млрд.сўм маблағлар ажратилди.
Бундан ташқари 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорда берилган топшириққа мувофиқ 5 500 гектар унумдор ер майдонлари ажратиш бўйича манзилли ишлар ташкил қилинди.
Бунинг учун, “Маҳалла еттилиги” ижобий тавсияси асосида 6 239 нафар ёшлар рўйхати шакллантирилди. Ёшлар ердан унумли фойдаланиш тартиби юзасидан агрохизматлар маркази томонидан манзилли ўқитилди.
Ўтган давр мобайнида “Беш ташаббус олимпиадаси” республика босқичлари ғолиблари истиқомат қиладиган маҳаллаларда 51 та спорт майдончалари қуриб берилди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан қилинган мурожаатлар айтилган таклиф ва муаммолар тингланди. Муаммолар ва камчиликлар тегишли масъулларга ечимини қилиш бўйича вилоят ҳокими томонидан топшириқ қилиб берилди.
Якунда вилоят ҳокими бир гуруҳ ёшларни тақдирлади.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати