Хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари BMB-NRC AGROLOGISTICS мажмуасида бўлишди
Хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари BMB-NRC AGROLOGISTICS мажмуасида бўлишди
Жиззах вилоятининг инвестициявий, экспорт ва ишлаб чиқариш қувватлари билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюрган Россия (Олег Мальгинов), Хитой (Юй Цзюнь), Мўғулистон (Батбаатара Дааданхуу), Словакия (Виктор Борецкий), Қозоғистон (Бейбут Атамқулов), Қирғизистон (Муса Джамабаев) давлатларининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчилари ҳамда Тожикистон, Беларусь Республикаси, Чехиянинг дипломатик корпус вакилларини, шунингдек, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усманов ва Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Сардор Шукуруллаевни BMB HOLDING Таъсисчиси Азиз Маматқулов, Бош директорнинг ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Хайрулла Набижонов кутиб олиб, Ҳолдинг фаолияти ва амалга оширилаётган лойиҳалари, хусусан, BMB-NRC Agrologistics мажмуаси имкониятлари билан батафсил таништирди.
Шунингдек, жараён давомида меҳмонларни агрологистика мажмуасининг фаолияти, унинг қуввати, экспорт салоҳияти ва жўғрофияси, хизмат турлари, яратилган имконият ва шароитлар, хусусан, мамлакатимиз минтақаларида етиштирилган турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш, божхона, банк ва фитосанитар ҳужжатларини “Ягона дарча” тамойили асосида расмийлаштириш, транспорт, логистика хизматларини кўрсатиш каби амалиётлар билан таништирилди.
Элчилар ва дипломатик корпус вакиллари томонидан таъкидланганидек, мазкур учрашув Жиззах вилоятининг иқисодий ва инвестициявий салоҳиятини намоён қилиш билан биргаликда, мазкур ҳамкор давлатлар билан икки томонлама манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, экспорт-импорт муносабатларини янада кучайтиришда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.
Келгусида мазкур мамлакатларга серқуёш заминимизда етиштирилган маҳсулотлар экспортини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.