Ўқув машғулотлари ўтказилди
Ўқув машғулотлари ўтказилди
Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 йилдаги “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли Қарор ижроси бўйича Шароф Рашидов туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман Прокуратураси, туман ФХДЁ бўлими, туман Тиббиёт бўлими ҳамкорлигида ёшларни гуруҳларга бўлиб, ўқув машғулотлари ўтказилди.
Машғулотда туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев иштирок этди ва ёшларга замонавий оиланинг намунали шакли ҳамда, «Оила - жамият ва давлат ҳимоясида» мавзусида никоҳланувчиларга тушунчалар берди. Машғулот сўнгида туман Ҳокими, туман Прокуратураси ходими ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи томонидан янги ҳаёт остонасида турган ёшларга сертификатлар топширилди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
23 июль 2024, Вторник
Шароф Рашидов туманида иккита Мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
04 октябрь 2023, Среда
Шароф Рашидовда “XXI аср аёли” деб номланган хотин-қизлар фестивали бўлиб ўтди
Изоҳлар (0)