Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Давлат архивларида иш қандай олиб борилади?

Давлат архивларида иш қандай олиб борилади?

04 сентябрь 2024 йил
40
0

Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги томонидан «Давлат архивларида амалга оширилаётган ислоҳотлар» мавзуида ўтказилган пресс-турда шу мазмундаги саволларга жавоб берилди.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев Жиззах вилояти ҳамда республикадаги давлат архивларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди. Шундан сўнг иштирокчилар Шароф Рашидов тумани давлат архивида давлат сақловидаги архив ҳужжатлари ва фотокўргазма, шунингдек, давлат архивида ҳужжатлар сақланишини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ва ҳужжатларни рақамлаштириш жараёни билан танишишди. Жиззах вилояти давлат архивида давом этган пресс-турда 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат архивларида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда белгилаб олинган режалар хусусида сўз борди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бугунги кунда Жиззах вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси тизимида 4 та давлат ҳамда 11 та шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви фаолият юритиб келмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар