Жиззах вилояти прокурори томонидан Шароф Рашидов туманида бир гуруҳ оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказилди
Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама етук ва комил инсон қилиб тарбиялаш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш учун жойларда бевосита ёшлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Жиззах вилояти прокурори томонидан Шароф Рашидов туманида бир гуруҳ оталиққа олинган ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда, 80 нафарга яқин ёшлар иштирок этиб, ўзларини қийнаб келаётган турли муаммо ва таклифларини билдиришди.
Келиб тушган 15 та мурожаатдан 3 нафарининг соғликни-сақлаш, 2 нафарининг бандликни таъминлаш ва 1 нафарининг спорт ҳаражатларини қоплаш тўғрисидаги масалалари жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)