Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33

Ҳурматли юртдошлар!

26 сентябрь 2024 йил
66
0

 

2024 йил 27 августь куни Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида"ги қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 220 прим 1-моддасига қўшимча киритиш ҳақида”ги ҳамда 28 августда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида” қонунлари қабул қилинди. Ушбу қонунларда шахс эгалигида бўлган пневматик қуролни ихтиёрий равишда топширса маъмурий жавобгарликдан озод этилиши белгиланди.
Ҳурматли юртдошлар! Сизда ИИО рўйхатида бўлмаган пневматик қурол бўлса уни Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ёки ҳудудий ички ишлар органларига топширишингизни сўраймиз. Қонун талабларига риоя қилмаслик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирамиз!
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар