Шароф Рашидов туманидаги тадбиркорлар фаолияти ўрганилди
Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосарлари ҳамда Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Шароф Рашидов туманидаги тадбиркорлар фаолияти ўрганилди.
Мазкур ўрганишларнинг асосий мақсади туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан кам таъминланган аҳолини иш билан таъминлаш учун яратилаётган иш ўринларини аниқлашдан иборат бўлди.
Ўрганишлар давомида "Deya" қандолатчилик фабрикаси, "Dafna ifori" МЧЖ ҳамда "Master building products" МЧЖларига ташриф буюрилди. Ушбу корхоналар фаолиятида аниқланган мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда қўшимча иш ўринларини яратиш учун зарур бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)