Шароф Рашидов туманида «Бахтли келажак» номли оилавий болалар уйи очилди
Шароф Рашидов туманида «Бахтли келажак» номли оилавий болалар уйи очилди
Оилавий болалар уйига Нигора ва Шавкат Алимжоновлар оиласи асос солган.
Давлатимиз раҳбарининг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш тўғрисидаги қарори туфайли уларнинг болалар шўх кулгисини тинглашдек азалий орзулари амалга ошди.
«Меҳрибонлик» уйидан улар 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган 3 нафар қиз ва 2 нафар ўғил фарзандларни асраб олишди. Мазкур уй «Бахтли келажак» деб номланди.
Шунингдек, туманнинг бошқа маҳалласида яна битта оилавий болалар уйи очилди. Уни тадбиркор Шарофат ва Холмурод Яриевлар оиласи ташкил этди.
Улар учта ўғил ва учта қизни тарбиялашга киришди.
Болаларнинг энг кичиги яқинда 12 ёшга тўлган бўлса, энг каттаси бўлса 3 январь куни 17 ёшга тўлди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)