Жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг таркибий тузилмалари қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан маъмурий судга шикоят қилиш тартиби.
Жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг таркибий тузилмалари қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судга шикоят қилиш тартиби.
2017 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги янги тахрирдаги қонуни қабул қилинган. Ушбу қонунда мурожаатнинг турлари ва шаклллари кўрсатиб ўтилган. Унга кўра, мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар мурожаатларнинг турлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 декабрдаги 24-сонли “Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарорига кўра бир қанча тушунчалар берилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 27-моддаси талабига кўра, суд давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан ва давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги низолашиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилади.
Кадастр агентлиги таркибий тузилмаси қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга юқорида кўрсатилган қонун талаби бўйича низолашиш тўғрисидаги ишлар тааллуқли.
Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 185-моддаси талабига кўра, манфаатдор шахс маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан, агар бу қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли:
унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган;
унинг ҳуқуқлари, эркинликларини амалга оширишга ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсиқлар вужудга келтирган;
унинг зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юклаган;
унинг у ёки бу соҳадаги фаолиятни амалга ошириши учун бошқа тўсиқлар вужудга келтирган деб ҳисобласа, судга мурожаат қилишга ҳақли.
Жисмоний ва юридик шахслар маъмурий судларга қарорларни ҳақиқий эмас ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиниши лозим.
Кўп ҳолларда маъмурий судларга Кадастр агентлиги таркибий тузилмаси қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан келтирилган аризаларда қарор ёки мансабдор шахснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) аризачиларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилмаганлиги сабабли аризалар қаноатлантириш рад этилмоқда. Бунга судлар томонидан аризачиларнинг низонинг предметига нисбатан ҳуқуқлари мавжуд эмаслиги ҳолатлари аниқланганлиги сабаб бўлади.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан маъмурий судларга Кадастр агентлиги таркибий тузилмаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлари асосан кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганликда ифодаланган хатти-ҳаракатларига нисбатан келиб тушмоқда.
Бугунги кунда Жисмоний ва юридик шахслар томонидан маъмурий судларга Кадастр агентлиги таркибий тузилмаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлари асосан кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганликда ифодаланган хатти-ҳаракатларига нисбатан келиб тушмоқда. Маъмурий судлар томонидан шикоятларни кўриб чиқиш чоғида барча қонунлар ва норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ҳамда қарорларлар қабул қилинмоқда.
Жиззах вилоят маъмурий
судининг раиси
Аскар Мамарахимов