Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олайлик

Аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олайлик

18 февраль 2022 йил
318
0

Аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олайлик

 Har bir zo'ravonlik, u qaerda sodir etilmasin, qonuniy javobini olmog'i  lozim

Аёл-нозик хилқат, инсоният тарихида унга нисбатан хушмуомалали бўлиш ҳар бир эр йигитнинг шаъни ва ғурури бўлиб келган десак асло муболаға бўлмайди.

Сўнги йилларда мамлакатимизда аёлларга нисбатан ҳар бир жабҳада алоҳида имтиёзлар берилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда.

Бироқ, ҳали-ҳанузгача ҳам аёлларга нисбатан, хусусан ўз аёли-рафиқасига нисбатан қўпол муомилада бўлиш, уни писанд қилмасдан паст назар билан қараб қийнаб, минг бир азобларга солиб келаётган кимсалар минг афсуски учраб турибди.

Ҳозир сизга мисол тариқасида келтирилаётган шахс (исм-шарифлари ўзгартирилган) ҳам ўз аёлини қийнаб, унга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлиши, азоблаши аёлнинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлди.

А.Д 2012 йилдан турмуш ўртоғи С.А билан қонуний никоҳдан ўтиб, у билан эр-хотин бўлиб яшаб келиши давомида турмуш ўртоғи С.А билан ўртасида доимий равишда ишдан кеч қайтиши ҳамда иш жойидаги аёллар билан ишқий муносабатда бўлиши масаласида жанжаллашиб келади, бунинг натижасида А.Д турмуш ўртоғи С.А билан бирга яшаган даврида турмуш ўртоғини турли ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиб келган. Шундай камситишларнинг бири 2019 йил 5 июль куни содир бўлди. Ушбу куни ҳар доимгидек А.Д кеч соат 03-00 ларда уйига кириб келиб, турмуш ўртоғи С.А билан унга гап қайтарганлигидан жахли чиқиб, турмуш ўртоғининг юзи ва танасининг бошқа соҳаларига уриб, унга раҳмсиз муомала қилиб, тан жароҳати етказган. С.А ўз навбатида бундай равишда ўзини доимий равишда хўрланганлигига чидай олмасдан ўзини-ўзи қасддан ўлдириш мақсадида, 2019 йил 6 июль куни соат 08-30 ларда ўз уйининг молхонаси шифтига ўзини-ўзи осиши натижасида вафот этган.

Бундай хўрлашлар, азоб-уқубатлар минг афсуски, вояга етмаган гулдай 2 нафар фарзанднинг онасиз, бир ота ва онанинг фарзандсиз, бир аканинг сингилсиз қолишига, бир аёлнинг бевақт ўлимига сабаб бўлди.

  

Жиноят ишлари бўйича                      

Шароф Рашидов туман судининг раиси 

                  З.Худайбердиев                                 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар