Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » ПОРА-ЖАМИЯТ РИВОЖИГА ТЎСИҚДИР

ПОРА-ЖАМИЯТ РИВОЖИГА ТЎСИҚДИР

18 февраль 2022 йил
315
0

 

ПОРА-ЖАМИЯТ РИВОЖИГА ТЎСИҚДИР

Introduction to Anti-Corruption – UN SDG:Learn

Бизга маълумки коррупциянинг бир кўриниши бу пора олиш, бериш ва олиш-беришда воситачилик қилиш ва бошқалар ҳисобланади. Замонамизнинг энг глобал муаммоларидан бири бу коррупция, у нафақат давлатнинг иқтисодий кўрсатгичига, балки жамиятнинг маънавий жиҳатдан қашшоқлашишига олиб келади. Коррупцияга-порахўрликка қарши курашиш, унинг олдини олиш ҳар бир фуқаронинг ватан олдидаги буюк бурчи бўлиши лозим десак асло муболаға бўлмайди. Сўнги йилларда порахўрликнинг, коррупциянинг олдини олиш борасида мамалакатимизда Президентимиз раҳнамолигида мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилди, бир қанча қонун ва қонуности ҳужжатлар қабул қилинди.

Бироқ, шунча сайи-ҳаракатлар, амалий, ташкилий чора-тадбирларга қарамасдан, уларни писанд қилмасдан, гўёки бирор ким билмайди деган хом-хаёлга берилиб, ўз нафсини жиловлолмасдан, унга эрк бериб ўз мансабидан фойдаланиб, уни суиистеъсол қилган ҳолда пора олаётган нопок кимсалар минг афсуски орамизда учраб турибди. Қуйида келтирилган шахс (исм-фамилиялари ўзгартирилди) бунга мисол бўлаолади.

А.Д туман ИИБ ҲПГ ИИО ТП профилактика катта инспектори лавозимида ишлаб келиб, 2020 йил 10 сентябрь куни соат 10-40 ларда ўзига бириктирилган ҳудудда ноқонуний сақланаётган пахта хом ашёси маҳсулоти аниқланганлиги юзасидан олган тезкор хабар бўйича, “Оқтом” маҳалласи, Ғалаба кўчасидаги М.Сга тегишли хонадонда ноқонуний сақланаётган 1.810 килограмм пахта хом ашёси маҳсулотидан бир қисмини далилий ашё сифатида олиб қўймаслик, жавобгарликни енгиллаштириш эвазига М.Сдан 1.000.000 сўм пора беришини талаб қилиб, аниқланган ҳуқуқбузарликни холислар иштирокисиз расмийлаштириб, баённомага сохта маълумотларни киритиб, аниқланган 2.200 килограмм пахта хом ашёсидан 1.200 килограммини далилий ашё сифатида олиб, қолган қисмини расмийлаштирмасдан эвазига М.Сдан талаб қилган 1.000.000 сўм пул маблағлари ҳисобидан 200 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини пора тариқасида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида ушланган.

 

Жиноят ишлари бўйича                      

Шароф Рашидов туман судининг раиси 

         З.Худайбердиев                                 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар