Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » ЎЗГАРАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТИМИЗНИНГ МЕЗОНИДИР!

ЎЗГАРАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТИМИЗНИНГ МЕЗОНИДИР!

13 июль 2022 йил
205
0

ЎЗГАРАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТИМИЗНИНГ МЕЗОНИДИР!

 

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш киритишга доир таклифлар ичида 25-26 моддаларни ўзгартириш бўйича билдирилган таклифлар халқимиз орасида жуда  ижобий қабул қилинди.

 

Таклиф этилаётган ўзгаришлар, бугунги кунда давлатимиздаги ҳокимият ва бошқарув идоралари вакиллари, барча фаол фуқаролар томонидан кенг муҳокама бўлаётгани албатта ижобий ҳодисадир.

Конституцион ислоҳатлардан бири сифатида юқоридаги долзарб ўзгаришни яъни, маҳкум ва маҳбусларга нисбатан инсоний муносабатда бўлиш, уларнинг қадр-қимматини таъминлашнинг шартлиги ҳақидаги нормаларнинг Конституцияда акс этиши ўйлаймизки юртимизда инсон ҳуқуқларини тўлиқ ва барча фуқароларга нисбатан мавжудлигини таъминлашга асосий пойдевор бўлади. Буларнинг барчаси, қамоқда сақланаётган шахсларнинг аҳволи, уларга бўладиган муносабат, умуман маҳкум ва маҳбусларга нисбатан инсоний муносабатларда бўлиш, уларни ҳурмат қилиш, қадр-қимматини, шаънини ва ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ҳам давлат томонидан кафолатланиши Конституция нормаси билан мустаҳкамлаб қўйилиши давр талабидир. Бир сўз билан айтганда, ривожланаётган Янги Ўзбекистонда инсон шаъни, унинг ҳурмати ҳамма нарсадан олий ва муқаддас қадриятдир. Илгари қариндошлари ичида судлангани бўлган фуқаролар ҳаёти давомида азият чекиб келишган эди. Сабаби, янги лавозимга сайланаётганда ёки бошқа ишга ўтаётганда ушбу “қариндоши судланганлиги” тамғаси тўсиқ бўлиб келаверарди. Холбуки, аксарият жабр кўрганларнинг ўзида судланганлари бўлмаган. Ўйлайманки, тараққиёти юксалаётган мамлакатда ҳар бир шахс ўз қилган қилмишига ёлғиз ўзигина жавобгар, масъул бўлиши керак. Зеро, шундагина фуқаронинг тенг ҳуқуқлилиги, эркинлиги, жамият олдидаги масъулияти юксалади!

 

Нуриддин ХОЛМАТОВ,

ЎзХДП Жиззах вилояти кенгаши раиси.

Шароф Рашидов туман 
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар