Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Бола танлови – таълим сифатининг муҳим омили

Бола танлови – таълим сифатининг муҳим омили

05 сентябрь 2022 йил
128
0

Бола танлови – таълим сифатининг муҳим омили

Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” эзгу ғояси остида “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифати ва янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати” мавзусида пресс-тур ташкил этилди.

Тадбирда бошқарма ва Шароф Рашидов тумани ходимлари, масъуллар, республика ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Пресс-тур аввалида тумандаги 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида болажонларга сифатли таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароит ва имкониятлар, шунингдек, якунига етиб бораётган “Ёзги соғломлаштириш ойлиги” доирасида амалга оширилган ишлар борасида батафсил ахборот берилди. 


– Ушбу мактабгача таълим ташкилоти 1968 йилда ташкил топган бўлиб, 90 ўринга мўлжалланган 1 қаватли ностандарт бинода жойлашган, – дейди 6-сонли ДМТТ директори Сабоҳат Аҳмедова. – 2020-2021 йилларда боғчамиз манзилли  дастурга киритилиб, 2 қаватли қилиб, замон андозалари асосида тубдан қайта қурилиб фойдаланишга топширилди. Айни пайтда, боғчамизда малакали педагоглар томонидан 285 нафар болжонларга сифатли таълим-тарбия бериб келинмоқда.
ДМТТда 9 та асосий ва 1 та қисқа гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган. Янги ўқув йилида 3 та тайёрлов гуруҳ  90 нафар болажонни қамраб олиши айтиб ўтилди. Ташкилотда табияланувчилар “Илк қадам” давлат дастури асосида тарбияланмоқда.
Ментал арифметика, рақс, бадиий гимнастика, рус ва инглиз тили тўгараклари  фаолияти йўлга қўйилган. 


– Болажонларимизнинг ўз қизиқишига қараб асосий 5 та марказга бўлинган ҳолда, машғулотлар тарбияланувчиларимизнинг хоҳиш истаклари инобатга олинган ҳолда қунт билан ўргатилаётгани самарасида таълим сифати сезиларли даражада ортди, – дейди 6-сонли ДМТТ методисти Холида Шаропова. – Бундай ҳолатда, яъни ўзлари хоҳлаган марказда шуғулланганда, спортни севадиган, унга қизиқиши бор бола, мусиқа, рассомчилик ёки табиат марказига ўтказиб қўйилса, уни шу йўналишни ўзлаштириши жуда мушкул кечади. Бундан кўзланган асосий мақсад – болаларнинг хоҳиш истагига қараб ўз йўналишини топишга кўмак бериш. Ана шундагина таълим сифати ортади, бола ўзида қизиқиш бор йўналишни бемалол ўзлаштира олади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар