Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда тиббий текширувлар бепул амалга оширилмоқда

Жиззахда тиббий текширувлар бепул амалга оширилмоқда

05 сентябрь 2022 йил
150
0

Жиззахда тиббий текширувлар бепул амалга оширилмоқдаЖиззах вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамда Мактабгача таълим бошқармаси тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ва тарбиячилар диққатига!

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли топшириғига биноан, Янги 2022-2023 ўқув йили олдидан Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Мактабгача таълим бошқармаси тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи, тарбиячилар учун Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги Кўп тармоқли марказий поликлиникаларда бепул тиббий кўриклар ташкил этилади.
Тиббий кўрикдан ўтиш истагида бўлган ўқитувчи ва тарбиячилар, ўзларининг яшаш ҳудудидаги Кўп тармоқли марказий поликлиникага (тиббий кўрикдан ўтадиган ўқитувчи ва мураббийлар рўйхатини шакллантирган ҳолда) мурожаат қилишлари мумкин.
Ушбу масала юзасидан қўшимча савол туғилса, Жиззах ВССБ 1103 рақамли ишонч телефонига ёки бошқарманинг 72-226-19-03, 72-226-06-03 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар