Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззахда фуқарони ҳақоратлаб, шикаст етказган аёл 10 млн 800 минг сўм жаримага тортилди

Жиззахда фуқарони ҳақоратлаб, шикаст етказган аёл 10 млн 800 минг сўм жаримага тортилди

31 январь 2023 йил
156
0

Ш.Иминова (исми шарифи ўзгартирилган) муқаддам жиноят ишлари бўйича Ш.Рашидов туман судининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми ва 41-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, 2021 йил 6 декабрь куни Жиззах шаҳар ҳудудида жойлашган уй-жойнинг олди-сотдиси ва уйдан чиқариш масаласида келиб чиққан низо туфайли Комилова Ноила билан ўзаро жанжаллашиб қолади.  

Жанжал пайтида Н.Комиловани ҳар-хил ёмон сўзлар билан ҳақорат қилиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан тахқирлайди. Шунингдек, унинг танасини дуч келган жойига қўллари билан уриб, унга қасддан соғлиғини қисқа муддат бузилишига олиб келмаган енгил тан жароҳати етказган.

Судланувчи Ш.Иминова судда, айбига қисман иқрорлик билдириб кўрсатув берган бўлса-да, унинг айби жабрланувчи ва гувоҳлар кўрсатувлари, фуқаролик ишлари бўйича суд қарорлари, аризалар, дастлабки тушунтириш хатлари, фотосуратлар, билдиргилар, далолатномалар ҳамда бошқа далиллар билан исботланди.

Суд якуни бўйича Ш.Иминова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 1-қисми ва 140-моддаси    1-қисми билан айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 59-моддаси 2-қисмига асосан
 40 баравари миқдорида 10.800.000 сўм жарима жазоси тайинланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар