Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Аниқ манзилли чора-тадбирлар минглаб иш ўрнини яратиш имконини беради

Аниқ манзилли чора-тадбирлар минглаб иш ўрнини яратиш имконини беради

16 февраль 2023 йил
172
0

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 10 февраль куни Президентимиз ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш мақсадида Жиззах вилоятига ташриф буюрган ва бу сафардаги илк манзил Пахтакор туманидаги «Пахтакор элита уруғчилиги» фермер хўжалиги бўлган эди.

Юз гектар экин майдонида пахта ва ғалла, шунингдек, соя, саримсоқпиёз, беда етиштириш билан шуғулланиб келаётган фермер хўжалигида қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари билан ўтказилган мулоқотда давлатимиз раҳбари ҳосилдорликни ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича муҳим кўрсатмалар берди. Хусусан, дала четларига тут, узум, полиз ва дуккакли экинларни қадаш, деҳқонлар учун енгил конструкцияли дала уйларини қуришни тавсия қилди.

— Айни топшириқнинг ижросига эртаси куниёқ киришдик, дала четларини тозалаш ишларни бошлаб юбордик, — дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Жиззах вилоят кенгаши раиси Анорбой Эшматов. — Фермер хўжаликлари дала чети майдонларига узумнинг бозоргир навларидан, шунингдек, наъматак, ошқовоқ, булғор қалампири, райҳон ва ҳар турдаги кўкатлар экишни мўлжаллаяпмиз.

Бунинг учун ҳар бир туман сув ва тупроқ шароитидан келиб чиқиб, «йўл харитаси» ишлаб чиқилмоқда. Шу билан бирга енгил конструкцияли дала уйларини қуриш, уларнинг томида қуёш панелларини ўрнатиш, паррандалар боқиш учун алоҳида жойлар, асаларичиликни ривожлантириш учун «асалари уйларини» тайёрлаш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур аниқ манзилли чора-тадбирлар натижасида вилоятда 13 мингдан зиёд киши бандлигини таъминлан имконияти юзага келади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар