Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси бошчилигидаги делегация Жиззах вилоятига келди

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси бошчилигидаги делегация Жиззах вилоятига келди

11 март 2023 йил
87
0

Мамлакатимизда амалий ташриф билан келган Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси, Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров бошчилигидаги делегация Жиззах вилоятида ҳам бўлди.

Ақилбек Жапаров вилоятнинг ҳудудларида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси, хусусан тадбиркорлар томонидан йўлга қўйилган ишлаб чиқаришлар ҳамда ёшларга таълим соҳасида яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Икки томонлама истиқболли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бу борада ҳудудлараро йўлга қўйилган иқтисодий алоқаларни янги сифатга кўтаришга қаратилган ташриф аввалида меҳмонлар Фориш туманидаги бугунги кунда нафақат бутун мамлакатимиз балки ҳорижий давлатларга ҳам экспорт қилинаётган Базалът маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг фаолиятини кўздан кечиришди.

Шундан сўнг, делегация аъзолари Жиззах шаҳридаги "Sambhram" университети ҳамда Қозон Федерал университетининг филиали билан танишиб, бу ерда ёшларни таълим олишига яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолашди.

"Жиззах" эркин иқтисодий зонасида жойлашган "ADM Jizzakh" автомобиль заводига қилинган ташриф давомида бу ерда йиғиладиган 13 турдаги KIA, Renault, Chery ва Lada автомобиллари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, меҳмонлар IT Park Жиззах вилояти филиали ҳамда вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройи билан яқиндан танишишди.

Икки томонлама савдо-сотиқ, ишлаб чиқариш ва ҳудудларни инфратузилмасини яхшилаш борасида тажриба алмашишда муҳим аҳамият касб этган ташриф давомида делегация аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Очилбой Раматов ва Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ҳамроҳлик қилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар