Президент “Маҳалла тизими ходимлари” куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлади. Уларнинг орасида туманимиз вакиллари ҳам бор
Президент “Маҳалла тизими ходимлари” куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлади. Уларнинг орасида туманимиз вакиллари ҳам бор
Президент “Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида”ги фармон (https://president.uz/uz/lists/view/6079)ни имзолади.
Фармон билан Мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янги босқичга кўтариш орқали фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу тамойил асосида маҳалланинг ўрни ва нуфузини юксалтириш, юртимизда кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги катта хизматлари, халқимиз орасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, кўп асрлик анъаналаримизни асраб-авайлаш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз мукофотланди.
Жумладан:
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Саидова Дилбар - Шароф Рашидов туманидаги «Жиззахлик» маҳалла фуқаролар йиғинининг жамоатчилик кенгаши фаоли