Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » ЖИНСИЙ ЭРКИНЛИКЛАРГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР, УЛАРНИНГ СОДИР ЭТИЛИШИ САБАБ ВА ШАРОИТЛАРИ, ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲОЛАТЛАР, БУ БОРАДАГИ ЧОРАЛАР, ҲАМДА ТАЙИНЛАНАДИГАН ЖАЗО ТУРЛАРИ ҲАҚИДА

ЖИНСИЙ ЭРКИНЛИКЛАРГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР, УЛАРНИНГ СОДИР ЭТИЛИШИ САБАБ ВА ШАРОИТЛАРИ, ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲОЛАТЛАР, БУ БОРАДАГИ ЧОРАЛАР, ҲАМДА ТАЙИНЛАНАДИГАН ЖАЗО ТУРЛАРИ ҲАҚИДА

14 декабрь 2023 йил
114
0

ЖИНСИЙ ЭРКИНЛИКЛАРГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР, УЛАРНИНГ СОДИР ЭТИЛИШИ САБАБ ВА ШАРОИТЛАРИ, ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲОЛАТЛАР, БУ БОРАДАГИ ЧОРАЛАР, ҲАМДА ТАЙИНЛАНАДИГАН ЖАЗО ТУРЛАРИ ҲАҚИДА

 

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг IV боб. Жинсий эркинликка қарши жиноятлар бобининг 118, 119-моддаларида кўрсатилган ҳолатларни содир қилган шахсларга нисбатан ижтимоий ҳавфли қилмиши тушунилади.

Жиноятнинг объектив томони зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилишда ифодаланади.  Номусга тегиш тарзидаги жинсий алоқа қилиш деганда, фақат табиий жинсий алоқани, яъни қарама-қарши жинсдан бўлган шахсларнинг қовушишида эркак жинсий аъзосининг аёл жинсий аъзосига аёлнинг эркига зид ҳолатда киритилишини тушунилади. Номусга тегишдан жабрланувчи фақат аёл жинсида бўлади ва мазкур жиноят икки (эркак ва аёл) жинсдаги жуфтларнинг ихтиёрий розилиги асосида амалга ошадиган нормал жинсий ҳаёт тарзини таъминлайдиган ижтимоий муносабатларга тажовуз қилади. Номусга тегиш оргазм (жинсий майл қондирилиши-қонди-рилмаслиги) ёки эякуляция (шаҳват жавҳари тўкилиши-тўкилмаслиги)дан қатъи назар, жинсий алоқа бошланган вақтданоқ тугалланган жиноят деб топилади. Объектив томон бажарилишининг бошланишини кўрсатадиган ҳаракатлар, улар айбдорга боғлиқ бўлмаган вазиятлар туфайли жинсий алоқанинг бошланишига олиб келмаган ҳолларда, номусга тегишга суииқасд қилишни вужудга келтириб, ЖКнинг
25-моддасининг 2-қисми ва 118-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилинади. Бундай ҳаракатларга, масалан, кийим-кечакни мажбуран ечиш ёки йиртиб ташлаш, зарба бериш ёки калтаклаш, бўғиш, оғиp қийноққа солиш ва жабрланувчининг иродасини букадиган бошқа шунга ўхшаш қилмишлар тааллуқлидир.

Бундан ташқари  жиноят объекти жабрланувчининг жинсий эркинлигидир,   эркакнинг аёл билан, аёлнинг эркак билан, аёлнинг аёл билан (лесбиянлик), эркакнинг эркак билан (бесоқолбозлик) зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб жинсий эҳтиёжни ғайритабиий тарзда қондиришидан иборат бўлади.

Бу каби жиноятларни олдини олиш мақсадида, таълим даргоҳлари, мактаб, техникум ва олий таълим даргоҳлари ҳамда маҳаллаларда, жамоат бирлашмаларида  давра сухбатлари ва оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ишларини кучайтириш ҳамда хар қандай жиноят учун жазо муқаррарлигини тушунтириш керак.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 118-модда ва 119-модда санкциясида кўрсатилган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.

 

Жиноят ишлари бўйича

Шароф Рашидов туман судининг раиси

З.Худайбердиев

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар