Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомила қилишга оид жиноятларга қарши курашиш”  

“Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомила қилишга оид жиноятларга қарши курашиш”  

25 декабрь 2023 йил
106
0

“Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомила қилишга оид жиноятларга қарши курашиш”

 


 

Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомила қилиш одамлар соғлиғига, уларнинг тинч-осуда хаётига тахдид солади, мамлакатдаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатади, гиёҳванд воситаларни риализация қилиш билан боғлиқ уюшган жиноятчиликни юзага келтиради. Кейинги йилларда бутун дунёда бу захри қотил домига тортилганлар сони кўпайиб бормоқда,оилалар барбод бўлмоқда, тирик етимлар соникўпаймоқда.

Фуқаро О.Ширинбоев ўта хавфли рецидивист бўла туриб, тузалиш йўлига ўтмасдан, такроран жиноят содир этиш йўлига кириб, озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сотиш ва енгил йўллар билан даромад топиш мақсадида, 2023 йил 10 июнь куни терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида шахсини сир сақлашни сўраган
“О” исмли фуқарога бир дона полиэтилен пакет бўлагига солинган яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли, қуриган ҳолдаги ўсимлик майдасини қаердан ёки кимдан олганлигини айтмасдан 250.000 сўм эвазига ўтказганлик ҳолати Жиззах вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан аниқланиб, “О” исмли фуқаро томонидан тақдим этилган гиёҳвандлик воситаси холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган.

Суд мажлисида айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини маълум қилиб, энгиллик бершни сўради.

Судланувчи О.Ширинбоев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Шароф Рашидов туман судининг раиси

З.Худайбердиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар