Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Янги йилга – янги уй билан

Янги йилга – янги уй билан

20 декабрь 2023 йил
107
0

Янги йилга – янги уй билан

Ота-она қарамоғидан эрта маҳрум бўлиб вояга етган, бугун мустақил ҳаётга қадам қўйган ёшлар давлатимиз томонидан уй-жой билан таъминланиб, жамиятда ўз ўрнини топиши учун барча шарт-шароит яратилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Шароф Рашидов туманида 3 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга барча шароитга эга замонавий янги уйнинг калити тантанали равишда топширилди.  

Тадбирда туман ҳокими Маҳмуд Холбўтаев, нуронийлар, меҳнат фахрийлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими хонадон эгаларини қувончли кун билан самимий табриклаб, бугунги кунда меҳрга муҳтож бўлган фарзандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида мамлакатимизда давомий ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.  

Бу ёшларнинг уйларига ҳомий ташкилотлар томонидан хонадон учун зарур бўлган барча уй-рўзғор буюмлари ва маиший техника воситалари тўёна сифатида топширилди. Энди бу ёшлар Янги йилни Президентимиз совғаси бўлган янги, барча шароит ва қулайликларга эга бўлган янги уйда кутиб олади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар