Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Кредитнинг тўланмаслиги кредит шартнома шартларини бузиш ҳисобланади

Кредитнинг тўланмаслиги кредит шартнома шартларини бузиш ҳисобланади

03 январь 2024 йил
162
0

Кредитнинг тўланмаслиги кредит шартнома шартларини бузиш ҳисобланади

 Марказий банк кредитга кафил бўлишни режалаштирган фуқароларга огоҳлантириш  билан чиқди - Bankers.uz

Бугунги кунда тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағлари кредит олувчилар томонидан ўз вақтида қайтарилмаётганлиги сабабли фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳолатлар кўпайиб бормоқда.

Ушбу ҳолатга кредит тўловлари шартномада белгиланган муддатларда тўланмасдан, шартнома шартлари бузилаётганлиги сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 744-моддасида «Кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади» дейилган.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 736-моддаси 2-қисми талабига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.

Юқоридаги қонун талабига кўра, кредит тўловларининг ўз вақтида тўланмаслиги кредит шартноманинг бузилиши ҳисобланади ва банк томонидан кредитни муддатидан олдин ундиришни талаб қилиш ҳуқуқини вужудга келтиради.

Хулоса қилиб айтганда, кредит олувчи кредит шартномаси шартларига риоя қилган ҳолда кредит тўловлари ва фоизларини ўз вақтида тўлиқ тўлаб борилишини тақозо этади.

 

Эрмамат Эгамбердиевич Тожибоев

Фуқаролик ишлари бўйича

Жиззах туманлараро суди судьяси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар