Коррупсияга қарши курашиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланиб улгурди
Коррупсияга қарши курашиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланиб улгурди. Буни сўнгги йилларда соҳага оид қабул қилинган концептуал аҳамиятга эга норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупсиянинг олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳатлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Коррупция-шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқейидан шахсий мафаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга ҳилоф равишда тақдим этиш.
Дарҳақиқат бугунги ҳар соҳадаги изчил ривожланиш даврида коррупцияга қарши курашишда шу жамиятда яшаётган ҳар бир фуқароларнинг ёрдами зарур. Коррупцияга қарши курашишга оид Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январь кунги №ЎРҚ 419-сонли қонуни имзоланди. Ушбу қонун ва қонуности хужжатлар асосида ўтган давр мобайнида жуда кўп самарали ишлар амалга оширилди ва улар ўз натижасини бермоқда.
Бироқ, бугунги кунда жамиятимизнинг коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантирдик, деб айтолмаймиз. Бу эса сиз ва биздан коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашишимизда хеч биримиз четда турмаслигимизни, ҳар биримизнинг маьсул эканлигимизни англашни тақазо этади.
Исроил давлатининг 5-Бош вазири Голда Меир хоним шундай васият қолдирган экан: “ ... агар Сиз ўғил-қизлари унга доимо қайтадиган, аҳолиси ундан фақат таьтил мавсумидагина четга чиқадиган, унинг ҳудудида келажак учун қўрқув ҳисси бўлмайдиган Ватан қурмоқчи экансиз, қуйдаги икки қадамни қўйинг: биринчидан, коррупцияни Ватанга хоинликка, коррупциянерни эса энг ашаддий сотқинга тенглаштиринг, иккинчидан ҳарбийлар, ўқитувчилар ва шифокорларни энг катта маош тўланадиган касб эгаларига айлантиринг”.
Зеро, келажак авлодга коррупциясиз давлат қолдириш ҳар биримизнинг чин инсонийлик бурчимиздир.
Тошпўлатов Асил
туман ИИБ бошлиғининг
маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосари,
подполковник.