Жиззах ва Навоийда профилактик тадбир ўтказилди
Жиззах ва Навоийда профилактик тадбир ўтказилди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига қарши курашиш борасида кенг қамровли ташкилий-амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Марказий ҳарбий округнинг Жиззах ва Навоий гарнизонидаги ҳарбий қисмларда "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куниʼʼ доирасида "Гиёҳвандликка қарши курашишга барчамиз масъулмиз" мавзусида профилактик тадбирлар ўтказилди.
Тадбирда ҳарбий прокуратура, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари, ҳарбий хизматчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар гиёҳвандлик иллатини олдини олиш, бундай салбий оқибатларга олиб борувчи психотроп моддаларга қарам бўлиб қолмасликлари зарурлигини айтиб, ҳозирги кунда содир бўлган айрим нохуш ҳолатлар тўғрисида статистик маълумотларни келтириб ўтишди.
Якунда тадбир иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрифлича жавоб олишди.