Онага “ДАМАС” топширилди
Онага “ДАМАС” топширилди
Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувидаги қарздор С.С.дан фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 03.11.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи С.Д. фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун қарздорнинг жами иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “ДАМАС” русумли автотранспорт воситаси аниқланиб, қарздорлик эвазига хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдонига топширилди.
Қарздор томонидан алимент қарздорлиги қопланмаганлиги сабабли унга тегишли автомашина Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 56-моддасига асосан жорий йилнинг 8-18 июль кунлари электрон онлайн-аукцион савдосига қўйилган бироқ ўтказилган савдо натижаларига кўра мазкур мулкга талабгорлар бўлмади.
25.07.2024 йилдаги таклиф хатига асосан қарздорга тегишли мазкур автотранспорт воситаси 43.621.297 сўм қарздорлик эвазига мулк шаклида ундирувчига топширилди.