Жиззахда судя ва суд ходимлари иштирокида “Китоб – маънавият кўзгуси” кўрик-танлови ўтказилди
Жиззахда судя ва суд ходимлари иштирокида “Китоб – маънавият кўзгуси” кўрик-танлови ўтказилди
Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов номли вилоят ахборот-кутубхона марказида Жиззах вилояти судлари судя ва суд ходимлари иштирокида “Китоб – маънавият кўзгуси” кўрик-танлови ўтказилди.
Танлов Жиззах вилояти суди томонидан – Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича мўлжалланган “йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Танлов тест ва савол-жавоб шаклида ўтказилиб, ҳар бир иштирокчининг бадиий асар ҳақидаги саволларига тўғри ва тўлиқ жавоб бериши нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли равишда баҳолаб борилди.
Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра, биринчи ўрин жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар суди архиви мудири Рўзимурод Алимаматовга насиб этди. Иккинчи ўринга жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди девонхона мудири Азизбек Қурбонов, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди судя ёрдамчиси Абдулазизхон Холдоров учинчи ўринга лойиқ топилди.
Ғолиб ва совриндорлар Жиззах вилояти судининг диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, кутубхона маъмурияти томонидан судя ва суд ходимлари учун энг сўнгги технология асосида бунёд этилган Шароф Рашидов номли вилоят ахборот-кутубхона маркази таништирилди. Сўнгра суд ходимлари кутубхонага аъзо бўлишди.