Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» »  Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб топи

 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб топи

21 август 2024 йил
61
0

 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб топиш

 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш қоидаларига ўзгартиришлар  киритилади

Таъкидлаш жоизки, процессуал қонун ҳужжатларида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича низолашиш ишларини судда кўриб чиқиш учун махсус ҳуқуқий тартибни мавжудлиги Ўзбекистон суд тизимининг маълум бир ютуғидир.

Жумладан, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб топиш.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидагикодексида (кейинги ўринларда – МСИЮтК) алоҳида 22-боб белгиланган. Мазкур бобда ушбу ишни кўриб чиқишнинг махсус тартиботлари белгиланган. Лекин, бизнингчи бу тартиботлар етарли эмас. Мақолада идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш умумий ва махсус тартиботлари ўртасидаги

фарқларидан келиб чиқиб, иш юритишнинг айрим муаммоли жиҳатларига тўҳталиб ўтмоқичман.

Биринчи навбатда иш юритишда иштирок этувчи шахсларга эътибор қаратсак. Маълумки, МСИЮтКнинг 38-моддасига кўра, тарафлар, учинчи шахслар, прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар ўз зиммаларига юклатилган ваколатларга кўра ишда иштирок этувчи шахслардир МСИЮтКнинг 40-моддасига кўра, аризачи ва жавобгар маъмурий суд ишларини юритишдаги тарафлардир. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишларда аризачи ўзига нисбатан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши татбиқ этиладиган фуқаро ёки юридик шахс ҳисобланади. Жавобгар эса ушбу ҳужжатни қабул қилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралардир. Мазкур ҳолда ҳужжатни қабул қилган органни аниқлаш муаммо эмас. Лекин, ўзига нисбатан идоравий норматив- ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши татбиқ этиладиган фуқаро ёки юридик шахс доирасини аниқлаш мунозарали масаладир.

Маълумки, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат субъектларнинг аниқланмаган доираси билан муносабатларни тартибга солади. Яъни, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат вазирлик, давлат қўмитаси ва идора томонидан белгиланган тарзда қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат умум мажбурий хусусиятга эгадир.

Бу дегани ушбу ҳужжат амал қилувчи шахслар доираси чекланмаган. Шундай қилиб, ноқонуний ҳужжатлар номаълум миқдордаги фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига даҳл қилиши мумкин. Шу муносабат билан савол туғилади: мурожаат қилинган барча фуқаролар ва юридик шахслар бундай ҳужжатнинг мазмуни бўйича ҳуқуқий низонинг иштирокчилари

деб ҳисобланиши мумкинми ёки бунинг учун муайян қўшимча шартлар керакми?

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг иштирокини аниқлаш кўп жиҳатдан ушбу масалани ҳал қилишга боғлиқ. В.А. Кирсановнинг фикрига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўйича низолашишда ҳуқуқи бузилиши мумкин бўлган барча субъектларни жалб этиш бир қатор процессуал муаммоларни келтириб чиқаради. Ишда иштирок этадиган

шахслар фақат тўғридан тўғри ёки вакил орқали иштирок этган шахслар сифатида тан олиниши керак.

Ушбу олимнинг фикрига қўшилиш мумкин. Чунки, агарда идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича низолашиш тўғрисидаги ишларда ҳуқуқи бузилиши мумкин бўлган шахсларни ҳам ишга тараф сифатида жалб этилса, суд процессини мураккаблаштиради. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат жуда кенг доирадаги одамларнинг манфаатларига таъсир кўрсатишини ҳисобга олсак, бундай мурожаат қилувчилар сони жуда катта бўлиши мумкин ва шунинг учун Жамият ва инновациялар – ишда иштирок этувчилар сонини чеклаш зарурати туғилади. “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида суд Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунларида, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишга даъват этилган. Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгандир. Бу дегани суд жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини таъминловчи давлат ҳокимият органидир. Суд ҳуқуқи бузилган шахс билан бир қаторда бузилиши хавфи бўлган шахс ҳуқуқиларини ҳам ҳимоя қилиши лозим.

Шу нуқтаи назардан, низоли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг таъсири номаълум доиралар манфаатларига таъсир қилишини ҳисобга олсак, суд тартибида ариза берувчи деб аталадиган бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилган субъектларнинг алоҳида гуруҳини ажратишнинг ҳожати йўқ.

Шунинг учун ҳам бизнингча, МСИЮтКнинг 179-моддасига белгиланган “ўзига нисбатан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиши татбиқ этиладиган фуқаро ёки юридик шахс” деганда, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат орқали унинг қонунларда белгилнган ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган ёки бузилиши хавфи бўлган шахсни тушуниш лозим.

Лекин, мазкур ҳолатдаги яна бир муаммо ҳуқуқи бузилган шахслар судга шикоят қилган шахснинг фақат ўзи бўлмаслиги мумкин. Шу муносабат билан, процессуал қонун ҳужжатларида судга тайёргарлик босқичида ҳуқуқи бузилган бошқа шахсларни ҳам судга чақириш бўйича махсус қоидани киритиш мақсадга мувофиқдир. Бу эса ишни оммавий тартибда эълон қилиш эҳтиёжини юзага келтиради.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб тўғрисидаги ишларда ишда иштирок этувчи яна бир муҳим иштирокчилардан бири Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Маъмурий ишларни кўришда биринчи инстанция суди томонидан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги пленум қарорига кўра, суд идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишни ҳал этишда уни давлат рўйхатидан ўтказган орган — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини жавобгар сифатида жалб қилиши лозим.

 

 Жиззах туманлараро

маъмурий судининг судъяси

М.М.Юлдашев

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар