Жиззахда қарздор отадан 53.3 миллион сўм алимент ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувида бўлган суднинг қарздор С.Ж.дан ундирувчи Ф.Қ. фойдасига фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлиб, қарздор алиментни вақтида тўламай келган.
Давлат ижрочиси томонидан алимент ундириш давомида қарздор С.Ж.га қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилгач, қарздор ундирувчи Ф.Қ. билан ўзаро келишган ҳолда 53 379 000 сўм алимент маблағини жорий йилнинг 13 август куни ундирувчининг пластик картасига ўтказиб, алимент қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди.
Ижро ҳужжати ундирувчи Ф.Қ.нинг аризасига асосан тамомланди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
27 март 2023, Понедельник
Жиззахда алимент тўлашдан бош тортган 3 нафар ота 15 суткага қамаладиган бўлди
Изоҳлар (0)