Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Шароф Рашидов туманидаги мактабларда Билимлар куни кенг нишонланди

Шароф Рашидов туманидаги мактабларда Билимлар куни кенг нишонланди

04 сентябрь 2024 йил
22
0


 

 

 

 

 

Бугун Шароф Рашидов туманида "Биз бир булсак - ягона халкмиз, бирлашсак - Ватанмиз !" шиори остида юртимиз Мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишланган ҳамда янги ўқув йили муносабати билан барча ўқув даргоҳларда тадбир бўлиб ўтди.

Хусусан, тумандаги 13-умумтаълим мактабида 1620 нафар ўқувчи таҳсил олади. Уларга 118 нафар мутахассис ўқитувчилар таълим-тарбия бермоқда. Таълим масканида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Д.Садриддинова, мактаб жамоаси, ота-оналар, нуроний устозлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев тадбир иштирокчилари ҳузурида сўзга чиқиб, барчани мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги ҳамда бошланаётган янги ўқув йили билан табриклади. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан Ватанни тараннум этувчи шеърлар, куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлар, бадиий дастурларини намойиш этишди.

«Биринчи қўнғироқ» тадбирларидан сўнг туман ҳокими ушбу илм масканига илк қадам қўяётган 185 нафар жажжи ўғил-қизларга 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғалари”ни топшириб, 1-“А”синф ўқувчиларига Мустақиллик дарсини ўтди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар