Шароф Рашидов туманида Шароф Рашидов таваллудининг 107 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди
Шароф Рашидов туман ҳокими Маҳмуд Холбутаев ўз нутқида, “Кўп миллатли халқимиз бу улуғ инсоннинг азиз номини ёд этиб, унинг ўлмас хотирасига чуқур ҳурмат ва эҳтиром бажо келтирмоқда. Шароф Рашидов ўзининг ноёб ақл-заковати, бой билим ва тажрибаси, меҳнатсеварлиги ва камтарлиги, юксак инсоний фазилатлари билан нафақат Ўзбекистонда, балки узоқ-яқин ўлкаларда ҳам катта обрў-эътибор қозонган эди. Бу улуғ инсон, собиқ мустабид тузум даврида турли тазйиқ ва синовларга бардош бериб, халқимиз ва миллатимизга садоқат билан, ҳалол ва фидокорона хизмат қилди. Умрининг сўнгги дақиқаларида ҳам далага бориб, заҳматкаш ўзбек деҳқонлари орасида бўлганини барчамиз яхши биламиз” деб айтиб ўтди.
Тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари ва меҳнат фахрийлари сўзга чиқиб у инсонни эзгу ишларини ёдга олишди.