“Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун” махсус профилактик тадбирлар
“Хавфсиз ҳудуд – долзарб 50 кун” махсус профилактик тадбирлари доирасида Жиззах “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш ўтказилди. Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ҳамда терроризмга қарши курашиш бошқармаси ташаббуси билан уюштирилган тадбирда интернат уйи ишчи-хизматчилари иштирок этдилар.
Тадбирда кибержиноятлар, фирибгарликлар ҳамда хотин-қизлар томонидан содир этилаётган қонунбузарликларнинг сабаб ва омиллари таҳлил қилиниб, жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тавсиялар билдирилди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)