Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» »  Жиззахда ИИБ ЙҲХБ ходимига оқлов хукуми чиқарилди  

 Жиззахда ИИБ ЙҲХБ ходимига оқлов хукуми чиқарилди  

06 сентябрь 2022 йил
169
0

 Жиззахда ИИБ ЙҲХБ ходимига оқлов хукуми чиқарилди  

Тухмат ва хакорат килганлик буйича жиноий жавобгарлик енгиллаштирилади –  Дарё уз Янгиликлар

Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг 2021 йил
22 октябрдаги ҳукмига кўра Мирзабеков Зокиржон Ғуломжонович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а,г” бандлари билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, 1 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилот ва корхонадаги мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил 4 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖКнинг 209-моддаси
1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖКнинг
227-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 1 йил давлат иштирокидаги ташкилот ва корхонадаги мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган.

Суднинг ҳукмига кўра, З.Мирзабеков 2019 йил 20 июлдан 2021 йил 16 июнга қадар Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими бошлиғи, мансабдор шахс лавозимида ишлаб келиб, ўзганинг кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш, мансаб сохтакорлиги, бланкаларни нобуд қилиш жиноятларини содир этган.

З.Мирзабеков эгаллаб турган лавозим ваколатларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 547-сон Қарорига асосан М1, N1 ва N2 тоифа автотранспорт воситаларини орқа ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги-чекланмаган даражада, олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги-50 фоиздан, М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги-50 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) тасдиқланган давлат стандарти бўйича 1 йил муддатга бериш мавжудлигидан фойдаланиб, орқа ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, юридик шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, хорижий давлатлар юридик шахслари учун-базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари, орқа ва олд ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари, юридик шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари, хорижий давлатлар юридик шахслари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг саксон баравари миқдорида тўлов амалга оширилиши белгиланган бўлса-да, 2020 йил 2 июнь куни фуқаро Туйчиев Жавлон Эркиновичга тегишли “Нексия-3” русумли 20B404DA давлат рақам белгили автомашина учун ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш учун С.Абдурахмонов томонидан тўланган 11.150.000 сўм пул маблағини олиб, маблағни белгиланган тартибда банк шаҳобчасига топширмасдан, унга орқа ва олд ён ойналарни тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) 2-тоифали
ВВ серияли 0085148 рақамли, 2020 йил 10 декабрь куни фуқаро Нурмухаммедов Уктам Анваровичга тегишли “EQUINOX” русумли 01X707AB давлат рақам белгили автомашина учун ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш учун У.Нурмухаммедов томонидан тўланган 11.150.000 сўм пул маблағини олиб, маблағни белгиланган тартибда банк шаҳобчасига топширмасдан, унга орқа ва олд ён ойналарни тусини ўзгартиришга (қорайтиришга)
2-тоифали ВВ серияли 0043161 рақамли, 2020 йил 31 январь куни фуқаро Атаджанов Шамшод Зафаровичга тегишли “MALIBU 2” русумли 01N775FB давлат рақам белгили автомашина учун ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш учун А.Абдурахмонов томонидан тўланган 11.150.000 сўм пул маблағини олиб, маблағни белгиланган тартибда банк шаҳобчасига топширмасдан, унга орқа ва олд ён ойналарни тусини ўзгартиришга (қорайтиришга)
2-тоифали ВВ серияли 0043248 рақамли, 2020 йил 6 февраль куни фуқаро Пресвиркина Юлия Геннадевнага тегишли “MALIBU 2” русумли 20R343DA давлат рақам белгили автомашина учун ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш учун Р.Ли томонидан тўланган 11.150.000 сўм пул маблағини олиб, маблағни белгиланган тартибда банк шаҳобчасига топширмасдан, унга орқа ва олд ён ойналарни тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) 2-тоифали
ВВ серияли 0043005 рақамли, 2019 йил 22 октябрь куни фуқаро Курбанова Дилором Маметиминовнага тегишли “CAPTIVA” русумли 01S310XA давлат рақам белгили автомашина учун ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) дубликат рухсатнома олиш учун
111.500 сўм пул маблағини олиб, белгиланган тартибда банк шаҳобчасига топширмасдан, маблағ бюджетга тўланмаганлигини била туриб, унга орқа ва олд ён ойналарни тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) 1-тоифали АА серияли 0032743 рақамли, 2019 йил
2 октябрь куни фуқаро Гулназаров Муҳаммадали Исматовичга тегишли “NEXIA 3” русумли 20A091EA давлат рақам белгили автомашина учун ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш учун тўланган 11.150.000 сўм пул маблағини олиб, маблағни белгиланган тартибда банк шаҳобчасига топширмасдан, маблағ бюджетга тўланмаганлигини била туриб, унга орқа ва олд ён ойналарни тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) 2-тоифали ВВ серияли 0044034 рақамли рухсатномаларни бериб юборган, шунингдек, 2020 йил
19 ноябрь куни фуқаро Усманов Исмаил Ибрагимовичга тегишли “LACETTI” русумли 20A111АА давлат рақам белгили автомашина учун ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш учун 11.150.000 сўмни давлат бюджетига ўтказилмаганлигини била туриб, унга гўёки орқа ва олд ён ойналарни тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) 2-тоифали ВВ серияли 0043138 рақамли дубликат рухсатнома берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, дубликат рухсатнома учун ўзи 111.500 сўм маблағ, 2020 йил 30 декабрда фуқаро Каримов Илхомжон Обидовичга тегишли “TOYOTA LAND CRUISER” русумли 01F370HB давлат рақам белгили автомашина учун ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш учун 11.150.000 сўм пул маблағларини давлат бюджетига ўтказилмаганлигини била туриб, унга гўёки орқа ва олд ён ойналарни тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) 2-тоифали ВВ серияли 0043145 рақамли дубликат рухсатнома берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, 2021 20 январда фуқаро Каримов Илхомжон Обидовичга тегишли “TOYOTA LAND CRUISER” русумли 01F370HB давлат рақам белгили автомашина учун ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш учун 11.150.000 сўм пул маблағларини давлат бюджетига ўтказилмаганлигини била туриб, унга гўёки орқа ва олд ён ойналарни тусини ўзгартиришга (қорайтиришга)
2-тоифали ВВ серияли 0043147 рақамли дубликат рухсатнома берилганлиги ҳақида ҳужжатларни сохталаштириб, расмийлаштириб,
2-тоифали ВВ серияли 0043138 рақамли, ВВ серияли 0043145 рақамли, ВВ серияли 0043147 рақамли рухсатномаларни терговда шахсини аниқлашни имкони бўлмаган фуқароларга сотиб юбориб, жами 33.115.500 сўмлик ўзига ишониб топширилган ва ўзининг ихтиёрида бўлган ҳаммаси бўлиб 88.977.000 сўмлик кўп миқдордаги мулкни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилган.

З.Мирзабеков талон-торож жинояти содир этиш билан бир вақтда 2020 йил 2 июнь куни Туйчиев Жавлон Эркиновичга тегишли “Нексия-3” русумли 20B404DA давлат рақам белгили автомашина учун ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) 2-тоифали ВВ серияли 0085148 рақамли рухсатномага, 2020 йил 31 январь куни фуқаро Атаджанов Шамшод Зафаровичга тегишли “MALIBU 2” русумли 01N775FB давлат рақам белгили автомашина учун ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) 2-тоифали ВВ серияли 0043248 рақамли рухсатномага, 2020 йил 10 декабрь куни Нурмухаммедов Уктам Анваровичга тегишли “EQUINOX” русумли 01X707AB давлат рақам белгили автомашина учун ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) 2-тоифали ВВ серияли 0043161 рақамли рухсатномага, 2020 йил 6 февраль куни Пресвиркина Юлия Геннадевнага тегишли “MALIBU 2” русумли 20R343DA давлат рақам белгили автомашина учун ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) 2-тоифали ВВ серияли 0043005 рақамли рухсатномага, 2019 йил 22 октябрь куни Курбанова Дилором Маметиминовнага тегишли “CAPTIVA” русумли 01S310XA давлат рақам белгили автомашина учун ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) 1-тоифали АА серияли 0032743 рақамли рухсатномага, 2019 йил 2 октябрь куни Гулназаров Муҳаммадали Исматовичга тегишли “NEXIA 3” русумли 20A091EA давлат рақам белгили автомашина учун ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) 2-тоифали ВВ серияли 0044034 рақамли рухсатномага, 2020 йил 19 ноябрь куни Усманов Исмаил Ибрагимовичга тегишли “LACETTI” русумли 20A111АА давлат рақам белгили автомашина учун ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) 2-тоифали ВВ серияли 0043138 рақамли дубликат рухсатномага, 2020 йил 30 декабрда  Каримов Илхомжон Обидовичга тегишли “TOYOTA LAND CRUISER” русумли 01F370HB давлат рақам белгили автомашина учун ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) 2-тоифали ВВ серияли 0043145 рақамли дубликат рухсатномага, 2021 йил 20 январда Каримов Илхомжон Обидовичга тегишли “TOYOTA LAND CRUISER” русумли 01F370HB давлат рақам белгили автомашина учун ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) 2-тоифали ВВ серияли 0043147 рақамли дубликат рухсатномага, 2-тоифали ВВ серияли 0043138 рақамли, ВВ серияли 0043145 рақамли, ВВ серияли 0043147 рақамли рухсатномаларга ва уларга оид ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, расмийлаштириб, мансаб сохтакорлиги жиноятини содир қилган.

Бундан ташқари, З.Мирзабеков 2019 йил 20 июлдан 2021 йил
16 июнга қадар Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, эгаллаб турган лавозимига кўра давлат органи мансабдор шахси бўла туриб, моддий жавобгарлигида бўлган 1-тоифа АА серияли 10 та яъни, 0032661, 0032662, 0032673, 0032678, 0032760, 0032761, 0032785, 0032793, 0032875, 0032880 рақамли, 2-тоифа ВВ серияли 9 та яъни, 0004029, 0004030, 0004081, 0004088, 0004098, 0004099, 0004100, 0043059, 0043676 рақамли қатъий ҳисобида турадиган бланкаларни нобуд қилган.

Жиззах вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 11 август кунги ажрими билан З.Мирзабековнинг қилмишида жиноят таркиби мавжуд бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинди (оқланди).

 

 

          Жиззах вилоят судининг судьяси Гиёсиддин Ялгашев

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар