Вояга етмаганлар орасида жиноятчиликни олдини олиш”
Вояга етмаганлар орасида жиноятчиликни олдини олиш”
Д.Номозов 2023 йил 1 декабрь куни телефон орқали таниши Р.Норматовдан олган 500.000 сўм қарз пули масаласида гаплашган вақти А.Алишеров ҳам суҳбатга қўшилганида бир-бирларини ҳақорат қилишганидан кейин ўрталарида келишмовчилик келиб чиққанлиги натижасида Д.Номозов ва А.Алишеровлар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, 2023 йил 1 декабрь куни соат 21-40 ларда Шароф Рашидов тумани, Учтепа маҳалласи, Пахтакор кўчасида жойлашган автомашиналарни ювиш шаҳобчасида Р.Норматов билан учрашишиб, қасддан тан жароҳати етказиш мақсадида уни ерга йиқитиб, оёқлари ҳамда қўллари билан унинг юз ва бош соҳасига уриб тепишиб, “соғлигини бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати” етказганлар.
Судланувчи Д.Номоов ва А.Алишеровлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Жиноят ишлари бўйича
Шароф Рашидов туман судининг раиси
З.Худайбердиев