BMB-NRC AGROLOGISTICS МАЖМУАСИДА ЯРАТИЛГАН ИМКОНИЯТЛАР ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ
BMB-NRC AGROLOGISTICS МАЖМУАСИДА ЯРАТИЛГАН ИМКОНИЯТЛАР ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ
Барчамизга маълумки, хорижга экспорт қилинаётган маҳсулотлар, айниқса мева-сабзавотлар ва полиз экинлари халқаро стандартларга тўла мос бўлгандагида харидор қўлига етиб бориши мумкин. Бу жараёнларда сифат назорати муҳим роль ўйнайди.
Айни шу нуқтаи назардан, Жиззах вилояти, Шароф Рашидов туманида жойлашган BMB-NRC Agrologistics мажмуасида экспорт учун яратилган кўпгина имкониятлар қатори барча зарурий техника ва ускуналар билан жиҳозланган лаборатория ташкил этилган.
Мазкур лаборатория Ўзбекистон аккредитация маркази томонидан стандарт талабларига мувофиқ баҳоланди ва жорий йилнинг
3 октябрь санасидан Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Жиззах вилояти бошқармасининг фитосанитария лабораторияси сифатида расман рўйхатга олинди ҳамда тегишли гувоҳномага эга бўлди.