Телефонлар:
(0372) 342-10-18
(0372) 342-13-33
» » Жиззах қовунлари Европага экспорт қилинмоқда

Жиззах қовунлари Европага экспорт қилинмоқда

01 август 2024 йил
72
0

Жиззах қовунлари Европага экспорт қилинмоқда

Мирзачўл қовунлари азалдан ўз довруғига эга. Деҳқон ва фермерлар қовун етиштириш ишларини ривожлантириш йўлида астойдил меҳнат қилиб, қовунларнинг янги навларини яратиб, маҳсулотдан мўл ҳосил олмоқда.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудида жойлашган “BMB-NRC Agrologistics” мажмуаси заминимизда, хусусан, “BMB Agro”нинг Арнасой далаларида етиштирилган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини хорижга экспорт қилишда кўмакчи бўлаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. 

Мирзачўл чўллари ҳудудидаги Арнасой тумани бобо деҳқонлари етиштирган қовунлар халқаро экспорт талабларига мувофиқ агрологистика мажмуасида +5 даражали ҳароратда сақланиб, тегишли тартибда сараланиб, қадоқланмоқда ҳамда барча божхонага оид ҳужжатлар мажмуанинг ўзида расмийлаштирилиб, тўғридан-тўғри хорижга экспорт қилинади. 

“BMB-NRC Agrologistics” мажмуасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Европага экспорти мунтазамлик касб этаётгани барчасидан қувонарли. 

Яқиндагина Арнасой далаларида етилиб пишган бетакрор ширали қовунларнинг навбатдаги партияси, айнан “BMB-NRC Agrologistics” мажмуаси орқали Латвия давлатига экспорт қилинди. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар